АТ "Алоқабанк" филиаллари раҳбарлари учун ўқув семинарлари ташкил этилди

АТ "Алоқабанк" филиаллари раҳбарлари учун ўқув семинарлари ташкил этилди

Банк филиаллари раҳбарлари учун ўқув семинари ташкил этилди.

 

2019 йил 21 - 25 январь кунлари АТ “Алоқабанк” филиаллари раҳбарлари учун “Ўзбекистон Республикаси молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш, самарали банк бошқарувини ташкил қилиш” мавзусида бир ҳафталик ўқув семинари ўтказилди. Семинарнинг биринчи қисми банкнинг Бош офисида ташкил этилган бўлса, иккинчи қисми “Оқтош” дам олиш оромгоҳида ўтказилди.

Семинарнинг биринчи қисмида Стратегик менежмент ва бошқарув бўйича Халқаро тоифадаги маслаҳатчининг “Етакчилик ва ходимларни самарали бошқариш” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.

         Семинарнинг иккинчи қисмини Банк Кенгаши Раиси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Садиков Шухрат Мухаммаджанович очиб берди. Кенгаш раиси ўз нутқида банкнинг ривожланиш стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар, жумладан банкнинг капиталлашув даражасини янада ошириш, активлар сифати, салмоғи ва даромадлилигини яхшилаш, мижозларга масофадан туриб замонавий банк хизматларини кўрсатиш кўламини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида сўз юритди.

         Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Банк молия академияси, Тошкентдаги Вестминстер университети ҳамда Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг раҳбар ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этмоқдалар.

Семинар давомида замонавий банк ишининг хориж тажрибаси, банкларда мавжуд таваккалчиликларни, банк ликвидлилигини самарали бошқариш ва ресурс базасини мустаҳкамлаш, чакана банк хизматларини кўрсатишнинг замонавий услублари, замонавий банк маркетинги, сервис ва хизмат кўрсатиш этикаси, стресс ҳолатларига бардош бериш ва низоларни бошқариш каби мавзулар бўйича маърузаларни тинглаш ва ўзаро тажриба алмашиш режалаштирилган.

Sayt materiallaridan to`liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt www.aloqabank.uz manzili ko`rsatilishi shart.