ШАРТНОМА ТУЗИШГА ОФЕРТА

ОМОНАТ ОЧИШГА УМУМИЙ ОФЕРТА

АТ «Алоқабанк» (кейинги ўринларда матнда «Банк» деб юритилади) қуйида кўрсатилган шартлар асосида Шартнома тузишни таклиф қилади ва  Оферта билан тасдиқланган шартларнинг бажарилиши ушбу Шартноманинг тузилиши эканлиги ва юридик аҳамиятга эга эканлигини англатади:

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1 Мижоз пул маблағларини омонатга қуяди, Банк эса Шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

2. УМУМИЙ ШАРТЛАР

2.1 Офертани акцептловчи Мижоз:

а) омонатни очиш ниятини билдирган;

б) мазкур Офертада кўрсатилган омонатнинг барча шартлари ва маълумотлари билан танишиб чиққан;

в) ўзи ҳақидаги маълумотни очмаган ҳолда омонатни очиш мумкин эмаслигини тушунади ва Банкка керакли маълумотни тақдим этишни истайди;

 г) Тарафларнинг Омонат билан боғлиқ бўлган ҳаракати интернет орқали амалга оширилиши мумкинлигини тушунади, интернет орқали мобил дастурда ҳаракат қилишга имкон берувчи жиҳоз-ускуналарга эга ва ўзи учун интернетга доимий кириш имкони бор деб ҳисоблайди;

 д) Банкдан ёзма ҳужжатлар электрон шаклда Шахсий кабинетда, SMS-хабар билан, телефон орқали тақдим этилиши мумкинлигини тушунади ва ҳужжатларни олишнинг бундай шаклини ўзи учун мумкин деб ҳисоблайди.

2.2  Ушбу Офертани акцепт қилиш унинг матнида электрон тижорат иштирокчисининг розилиги бўлган электрон хабар шаклида ёки Мижознинг Шартнома тузишга истак билдирувчи ариза ёзиш орқали амалга оширилади.

2.3 Акцепт, агар Шартномада бошқача тартиб кўзда тутилган бўлмаса, ахборот тизими томонидан автоматик аниқланадиган Банк томонидан уни олинганлиги ҳақида хабар юборилган пайтдан бошлаб ёки Мижозга Банк томонидан омонат дафтарчасини тақдим этган пайтдан бошлаб олинган деб ҳисобланади.

2.4 Оферта билан боғлиқ бўлган барча масалалар юзасидан 71-230-77-77 телефони орқали боғланиш мумкин.

3. АСОСИЙ ШАРТЛАРИ

3.1 Омонат номи: ___________________.

3.2 Омонат валютаси: ______________.

3.3 Омонат суммасининг минимал қиймати: _____________________.

3.4 Омонат суммасининг максимал қиймати: _____________________.

3.5 Омонат муддати: ________________.

3.6 Қисман чиқим амалиёти: __________________.

3.7 Қисман чиқим қилганда Омонатнинг энг кам миқдори: ______________.

3.8 Омонатга қўшимча маблағлар киритиш __________________.

3.9 Омонат фоизи: ________________.

3.10 Ишлатилмаган фоиз капиталлаштирилмайди.

3.11 Омонат муддати тугагандан кейинги давр учун фоиз тўланмайди.

3.12 Омонат мобил илова орқали банк карталаридан пул кўчириш йўли билан/касса орқали нақд пул топшириш ва нақд пулсиз ўтказиш йўли билан очилади.

3.13 Мижоз Банкни камида 1 (бир) ой олдин огоҳлантирган ҳолда Омонатни муддатидан олдин талаб қилиб олиши мумкин.

3.14 Агар Шартноманинг шартлари бўйича омонатни муддатдан олдин талаб қилиб олинганда унга фоизлар тўланадиган бўлса, фоизлар қуйидагича белгиланади:

- ________ ой тўлганда олинса,
(омонат даври) тўлган ойларнинг барчаси учун йиллик ___________;

                              (омонат фоизи)

- ________ ой тўлганда олинса,
(омонат даври) тўлган ойларнинг барчаси учун йиллик ___________;

                              (омонат фоизи)

- ________ ой тўлганда олинса,
(омонат даври) тўлган ойларнинг барчаси учун йиллик __________;

                              (омонат фоизи)

- ________ ойлар тўлганда олинса,
(омонат даври) тўлган ойларнинг барчаси учун йиллик __________;

                                 (омонат фоизи)

- ________ ойлар тўлганда олинса,
(омонат даври) тўлган ойларнинг барчаси учун йиллик __________.

                      (омонат фоизи)

3.15 Омонат муддатидан олдин талаб қилиб олинганда тўланган фоизлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинади.

3.16 Омонат бўйича фоизлар йиллик базавий давр 365 кундан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

3.17 Талаб қилиб олинмаган фоизлар фоизлар ёзиладиган Омонатга қўшилмайди.

3.18 Омонат қандай шаклда (нақд ёки нақдсиз) ҳисобвараққа кирим қилинган бўлса, шу шаклда қайтарилади.

3.19 Омонатга ва унга киритилган қўшимча маблағларга фоизлар маблағ Банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб то Омонат маблағи қайтариладиган ёки бошқа асослар бўйча ечилиб олинадиган кундан олдинги кунгача ҳисобланади.

3.20 Агар Омонат шартларида бошқаси кўзда тутилмаган бўлса, муддати тугаган Омонат ва фоизлар Мижознинг талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобварағига ўтказилади.

3.21  Омонат ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида Банк ушбу ҳисобварақдаги пул маблағларидан фойдалана олмаган давр учун фоизлар ҳисобланмайди ва тўланмайди.

3.22 Омонат ваколатли органларнинг актига асосан чиқим қилинганда Омонат муддати тугамаган бўлса, унда шу вақтга қадар тўланган фоизлар Омонат суммасидан ушлаб қолинади.

3.23 Мижоз Омонат пул маблағларини Шартнома имзоланган куни Банкдаги Омонат ҳисобварағига киритиш учун тақдим этади.

3.24 Мижоз ёки унинг вакили Банкнинг биринчи талабига кўра ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади.

3.25 Мижознинг вакили ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

3.26 Банк қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда қўшимча ҳужжатлар талаб қилиши мумкин.

3.27 Агар Омонатга хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа банклардаги ҳисобварақлардан Мижознинг ҳисобварағи тўғрисидаги зарур маълумотларни кўрсатган ҳолда тушган пул маблағлари киритиб қўйилган бўлса, Мижоз ушбу Шартноманинг 3.29-бандига мувофиқ комиссион ҳақ тўлайди.

3.28 Банк билан Мижознинг Омонат бўйича муносабатларига нисбатан банк ҳисобварағи шартномасининг қоидалари қўлланилмайди.

3.29 Мижоз Банкнинг барча хизмат ҳақини амалдаги Банк тарифи бўйича тўлашга розилик беради (http://aloqabank.uz/uz/page/interactive/tariffs).

4. ҲИСОБ-КИТОБЛАР

4.1 Мижоз омонат дафтарча учун ва уни яроқсиз ҳолатга келтиргани учун Банкка амалдаги Банк тарифларида белгиланган миқдорда комиссион ҳақ тўлайди.

4.2 «SMS хизмати» кўрсатилганда Банкка ҳар бир SMS-хабар учун амалдаги Банк тарифларида белгиланган миқдорда комиссион ҳақ тўлайди.

4.3 Шартнома бўйича кўрсатилган ёки кўрсатилаётган барча хизматлар учун Мижоз Банкнинг амалдаги тарифида назарда тутилган банк хизмат ҳақини  тўлайди.

4.4 Банк амалдаги Банк тарифларида белгиланган суммаларни сўзсиз (акцептсиз) тартибда Мижоздан ундириб олиши мумкин.

5. БИР ТАРАФЛАМА БОШ ТОРТИШ

5.1 Банк «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонун талабларига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажармаслиги мумкин.

5.2 Мижоз ўз мажбуриятларини бажармаганида ёки лозим даражада бажармаганида Банк ўз мажбуриятларини бажаришдан бир тарафлама бош тортиши мумкин.

5.3 Банк қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда олдиндан хабар қилмасдан операцияларни тўхтатиб қўйиши (мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортиш) ва пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмасдан тўхтатиб қўйиши мумкин.

6. ЖАВОБГАРЛИК

6.1 Ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки тегишлича бажармаганлиги учун,  Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ  жавобгар бўлади.

6.2 Шартнома бўйича мажбурият-ларини бажармаганлиги ёки тегишлича бажармаганлиги учун неустойкаларни тўлаш ва зарарларни қоплаш Тарафларни ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.

6.3 Мажбуриятларнинг бажарилмаслиги Шартнома тузилганидан сўнг тўхтатиш мумкин бўлмаган ва олдиндан тахмин қилиш имконсиз бўлган ҳодиса (Форс-мажор) натижасида юзага келган тақдирда, Тарафлар ўз мажбуриятларидан тўлиқ ёки қисман озод этилиши мумкин.

6.4 Бундай фавқулодда воқеаларга қуйидагилар киради: сув тошқини, ёнғинлар, зилзила, портлаш, тўфонлар, тупроқнинг чўкиши, эпидемиялар ҳамда бошқа табиий офатлар, давлат органларининг қарорлари, шунингдек урушлар ёки уруш ҳаракатлари.

6.5 Банкнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказади.

6.6 Мижоз Банкдан маблағларни қайтаришни, шунингдек кечиктирилган ҳар бир кун учун нотўғри амалга оширилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин нотўғри амалга оширилган электрон тўлов сумманинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда талаб қилиш ҳуқуқига эга.

7. МАХФИЙЛИК

7.1 Мижоз ушбу Оферта бўйича  ахборотни кредит бюросига ва гаров реестрига, скоринг компаниясига, мобил алоқа операторига ва зарур бўлганда, суғурта компаниясига беришга, шунингдек, хизматларни амалга оширишга ва сифатини яхшилаш мақсадида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш, фойдаланиш ва учинчи шахсга тақдим этишга розилик билдиради.

7.2 Банк барча керакли маълумотни ушбу Оферта доирасида, ўз мажбуриятларни бажариш учун, учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга бўлади.

7.3 Банк талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечиши ҳолатида, ушбу Оферта бўйича барча маълумотни тақдим этиши мумкин.

8. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

8.1 Ушбу Шартнома билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган барча низолар ва келишмовчиликлар, имкони борича, томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал этилади.

8.2 Агар Тарафлар ўзаро келишимга кела олмаса, низо Тошкент шаҳрининг туманлараро иқтисодий судида ҳал этилади.

9. БОШҚА ШАРТЛАРИ

9.1 Ҳужжатнинг электрон версияси Банк базасида сақланади.

9.2 Шартнома доирасида барча хабарномалар почта ёки электрон манзил орқали, ёки мижознинг телефон рақами орқали (қуйида матнда «Хабар бериш учун манзил») юборилади.

9.3 Тарафлар Хабар бериш учун манзилни мунтазам текширишади.

9.4 Текширмаслиги ҳолатида, улар ушбу хабар уларга маълум бўлмагани ҳақида билдириш ҳуқуқидан маҳрум этишини тасдиқлайди.

9.5 Мижозга хабар бериш учун мижоз томонидан аввал тақдим қилинган манзил (телефон рақами) ўзгарган бўлса, мижоз ўзининг янги ўзгарган манзили (телефон рақами) ҳақида банкка билдириши шарт.

9.6 Агар, мижоз ўзининг ўзгарган манзили (телефон рақами) тўғрисида банкка билдирмаса бунда хабар эски манзилига юборилиши мумкин.

9.7 Шартнома давлат ва рус тилларида тузилган.

9.8 Шартномадаги матнларнинг ўзаро зиддияти бўлганда, давлат тили устувор деб ҳисобланади.

10. БАНК ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

10.1 Акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахс - Банк қуйидаги реквизитларга эга:

10.2 Жойлашган манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4-уй, почта индекси 100047.

10.3 Солиқ тўловчининг шахсий рақами: 200829053, ҚҚС коди 326010005502.

10.4 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 27.10.2017 йилда берилган 48-сонли лицензияга эга.

домен манзили: www.aloqabank.uz.

08-01-2021

Sayt materiallaridan to`liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt www.aloqabank.uz manzili ko`rsatilishi shart.