Янги йил тухфаси омонати буйича оферта

ОФЕРТА

Читать на русском языке

АТ “Алоқабанк” (қуйида матнда “Банк”) акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахс, жойлашган манзили Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй, почта индекси 100047, солиқ тўловчининг шахсий рақами 200829053,

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 27.10.2017 йилда берилган 48-сонли лицензияга эга бўлган, домен манзили www.aloqabank.uz,

77 38 a5 06 серияли ЭРИ сертификати, 06.04.2017 йилда берилган ва 06.04.2019 йилгача амалда бўлган, Давлат солиқ Қўмитаси ҳузуридаги электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олувчи марказида сақланувчи электрон рақамли имзо(ЭРИ)га эга,

 

ушбу электрон рақамли имзонинг очиқ калити улар билан ишлатиладиган ЭРИ воситаларининг номи DS2008290530001,

ЭРИ сертификатини берган ЭРИни рўйхатга олиш марказининг номи ва манзили: Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасининг янги технологиялар, илмий-информацион маркази,

Қуйида кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишни таклиф қилади ва ушбу оферта билан тасдиқланган шартларнинг бажарилиши ушбу шартноманинг тузилиши эканлиги ва юридик аҳамиятга эга эканлигини эслатади:

ОФЕРТАНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ

Ушбу офертани акцептловчи барча шахслар (қуйида матнда «Фойдаланувчи» деб юритилади):

“Янги йил туҳфаси” омонатни очишдан манфаатдор  ва омонатни очиш ниятида;

Омонатнинг барча шартлари ва маълумотлари билан биз томонимиздан тақдим этилган “Омонат қоидалари”да танишиб чиққан;

Ўз ҳақидаги маълумотни очмаган ҳолда омонатни олиш мумкин эмаслигини тушунади ва Банкка керакли маълумотни тақдим этишни истайди;

Томонларнинг омонат билан боғлиқ бўлган ҳаракати интернет орқали амалга оширилишини тушунади, интернет орқали мобил иловада ҳаракат қилишга имкон берувчи жиҳоз-ускуналарга эга ва ўзи учун интернетга доимий кириш имкони бор деб ҳисоблайди;

Банкдан ёзма ҳужжатлар Фойдаланувчига электрон шаклда Шахсий кабинетда тақдим этилиши мумкинлигини тушунади ва ҳужжатларни олишнинг бундай шаклини ўзи учун мумкин деб ҳисоблайди;

Оферта билан танишиб, офертада таклиф этилган барча шартларни тушунганлигини билдиради.

Ушбу оферта билан боғлиқ бўлган барча масалалар юзасидан 230-77-77 телефони орқали, info@aloqabank.uz электрон почта манзили орқали боғланиш мумкин.

ШАРТНОМАНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ (АКЦЕПТНИ ЮБОРИШ ТАРТИБИ)

Ушбу шартнома бўйича акцепт унинг матнида электрон тижорат иштирокчиснинг розилиги бўлган электрон хабар шаклида ёки Фойдаланувчига тегишли пластик картанинг ҳисобрақамидан хизматлар кўрсатилиши учун хизмат ҳақи тўланиши  орқали амалга оширилади.

Акцепт, агар шартномада бошқача тартиб кўзда тутилган бўлмаса, ахборот тизими томонидан автоматик аниқланадиган Банк томонидан уни олинганлиги ҳақида хабар юборилган пайтдан бошлаб олинган деб ҳисобланади.

Омонатга қўшимча маблағлар киритиш мумкин.

Омонатдан қисман чиқим амалиётини бажаришга рухсат берилади. Ушбу омонат операцияси амалга оширилганда, мобил муддатли омонатнинг энг кам миқдори 100 000 сўмдан кам бўлмаган маблағ сақланиб қолинади.

ТАРАФЛАР ЎРТАСИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

Омонат пластик карта ҳисобварақларидан нақд пулсиз кўчириш йўли билан бир банк иш куни давомида очилади.

Омонатга фоизлар омонат банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб, омонат муддати даврида, то у тугаб қайтариладиган кундан олдинги кунгача ҳисобланиб, ҳар ойда мижознинг талаб қилиб олингунча ҳисобрақамига ўтказиб борилади. Ишлатилмаган фоиз капиталлаштирилмайди.

Омонатга қўшимча маблағлар қабул қилинганда, фоизлар ҳисоблаш учун операция амалга оширилган кундан кейинги кундан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ёзилади.

Омонатчи ўз омонатини муддатидан олдин тўлиқ талаб қилиб олганда омонатга фоизлар ҳисобланмайди. Олдинги ойлар учун тўланган фоизлар омонат маблағидан чегириб қолиниб омонатнинг қолган суммаси нақдсиз мижознинг АТ“Алоқабанк” кобейджинг пластик картасига қайтарилади. Чегириб қолишда омонатдаги маблағ етарли бўлмаса, мижоз томонидан етарли қўшимча маблағ тўланганда омонат тўлиқ қайтариб берилади.

Омонат муддати тугагандан кейин “Фойдаланувчи”га омонат ва ишлатилмаган фоизлари қайтарилади.

Омонат муддати тугагандан кейинги давр учун омонатга фоиз тўланмайди.

Омонат ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида “Банк” ушбу ҳисобварақдаги пул маблағларидан фойдалана олмаган давр учун фоизлар ҳисобланмайди ва тўланмайди.

Шартнома муддати тугаган вақтда мазкур омонатга банк Бошқаруви Қарори билан маблағлар қабул қилиш тўхтатилган бўлмаса, омонатчи ўз омонати муддатини АТ «Алоқабанк» мобил иловаси орқали мазкур Қоидалар асосида узайтириш ҳуқуқига эга.

Омонат ваколатли органларнинг актига асосан чиқим қилинганда омонат муддати тугамаган бўлса, унда шу вақтга қадар тўланган фоизлар омонат суммасидан ушлаб қолинади.

Фойдаланувчи банкнинг барча хизмат ҳақини банк тарифи бўйича тўлашга розилик беради(http://aloqabank.uz/uz/page/interactive/tariffs)

                                                                           ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

Ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки тегишлича бажармаганлиги учун,  Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ  жавобгар бўлади.

Мажбуриятларнинг бажарилмаслиги шартнома тузилганидан сўнг тўхтатиш мумкин бўлмаган ва олдиндан тахмин қилиш имконсиз бўлган ҳодиса (Форс-мажор) натижасида юзага келган тақдирда, томонлар мажбуриятларидан тўлиқ ёки қисман озод этилиши мумкин.

Бундай фавқулодда воқеаларга қуйидагилар киради: сув тошқини, ёнғинлар, зилзила, портлаш, тўфонлар, тупроқнинг чўкиши, эпидемиялар, ҳамда бошқа табиий офатлар, давлат органларининг қарорлари, шунингдек урушлар ёки уруш ҳаракатлари.

ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ КИРИТИШ ИМКОНИЯТИ ВА ТАРТИБИ

Банк, фойдаланувчини бу ҳақда хабардор қилиб, шартноманинг шартларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга бўлади.

Банк фойдаланувчига хабар юбориш орқали шартномага ўзгартириш киритилиши ҳақида хабардор этади.

Фойдаланувчи шартномага ўзгартириш киритишга рози бўлмаган ҳолда, Фойдаланувчи ўзининг рози бўлмаслиги ҳақида хабарни юбориши лозим.

Шартномага ўзгартириш киритишга рози эмаслиги ҳақидаги хабарни юборишдан кейин, Тарафлар қисқа муддатда ўзаро ҳисоб-китоб қилиши шарт.

ШАРТНОМА ТУЗИЛГАН ТИЛ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Шартнома икки тилда, давлат ва рус тилларида тузилган.

Шартномадаги матнларнинг ўзаро зиддияти бўлганда, давлат тили устувор деб ҳисобланади.

    ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ШАРТЛАРИ

Шартнома, ушбу шартномада кўзда тутилган ҳолатдан ташқари, Томонлар шартнома шартларини тўлиқ бажарганидан кейин тўхтатилади.

Шартнома муддатининг тугаши Фойдаланувчини ўз мажбуриятларини бажаришдан ва шартнома шартларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этмайди.

АТ «АЛОКАБАНК»

Адрес: 100047, г.Ташкент, пр. A. Темура, 4

Р/С 16103000900000401001

МФО: 00401, ОКЭД:64190, ИНН: 200829053,

Телефон: (+99871) 230-77-77

www.aloqabank.uz

электрон почта info@aloqabank.uz

                                                                         

Sayt materiallaridan to`liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt www.aloqabank.uz manzili ko`rsatilishi shart.