ОФЕРТА (Жозиба омонати)

Посмотреть на русском языке

Жисмоний шахсларга «Aloqa mobile» иловаси орқали масофадан туриб «ЖОЗИБА ПЛЮС» омонатни очиш бўйича

ОФЕРТА

АТ «Алоқабанк» (кейинги ўринларда Банк) ушбу билан қуйида кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишни таклиф қилади, ва ушбу оферта билан тасдиқланган шартларнинг бажарилиши ушбу шартноманинг тузилиши эканлиги ва юридик аҳамиятга эга эканлигини эслатади:

1. Асосий тушунча ва атамалар

1.1 Мазкур Офертада қуйидаги асосий тушунча ва атамалардан фойдаланилади.

Банк – Акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг Бош офиси ва унинг филиаллари.

Мобил илова – Масофадан туриб онлайн омонат очиш имконини берувчи мобил қурилмалар учун мўлжалланган дастурий восита. Мобил иловага доир шартлар ва уни ишлатиш бўйича қўлланма билан http://www.aloqabank.uz/uz/page/view/19683  манзил бўйича танишиб чиқиш мумкин.

Омонат – талаб қилиниши биланоқ ёки тўловни амалга оширувчи шахс билан тўловни олувчи шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган муддатда фоизлар ёки устама ҳақ тўлаган ҳолда ёхуд бундай тўловларсиз қайтариб бериш шарти билан банк карта ҳисобварақларидан нақд пулсиз кўчириш йўли билан топшириладиган пул суммаси.

Оферта – банк томонидан тасдиқланган ва мобил илова орқали кенг оммага электрон равишда эълон қилинган, унда кўрсатилган шартлар асосида омонат очиш ҳақида шартнома тузиш бўйича таклиф.

Акцепт – Офертанинг тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиниши. Офертани Акцептлаш шартнома тузилганигини вужудга келтиради ва ҳуқуқий аҳамиятга эга.

Мижоз мобил телефонининг рўйхатга олинган рақами – мижоз топшириғига кўра мобил иловалардан фойдаланиш ва банкдан электрон хабарнома олиш учун банк базасида рўйхатга олинган, ҳамда SMS хабарнома хизмати ёқилган мобил телефон рақами.

Фойдаланувчи – Мобил иловада фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтган, банк томонидан эмиссия қилинган банк картасига эга бўлган, Офертани акцептловчи жисмоний шахс.

Шартнома – Офертани акцептлаш орқали Банк ва мижоз ўртасида масофадан туриб омонат  очиш бўйича тузиладиган битим.

Масофадан Омонат очиш шартлари (кейинги ўринларда – Шартлар) – кенг омма фойдаланиши учун мўлжалланган банкнинг ички ҳужжати бўлиб, масофадан омонат очишни техник ва молиявий жиҳатдан тартибга солади. Шартлар банкнинг корпоратив веб-сайтида http://www.aloqabank.uz/uz/page/view/19683

манзил бўйича жойлаштирилган.

Хабар бериш учун манзил – Фойдаланувчининг почта ёки электрон манзили, ёхуд телефон рақами.

Хабарнома – шартномада кўзда тутилган тартибда факт, ҳаракат ёки қарорлар тўғрисида бир Тарафнинг иккинчи Тарафга юборган ихтиёрий турдаги хабари.

2. ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ

2.1 Банк томонидан ушбу шартномада кўрсатилган шартлар асосида, АТ «Алоқабанк» ва бошқа банклар томонидан чиқарилган Фойдаланувчининг банк карта ҳисобварағидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан омонат очиш.

3.   ОФЕРТАНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ

3.1 Ушбу офертани акцептловчи барча шахслар (қуйида матнда «Фойдаланувчи» деб юритилади):

а) «ЖОЗИБА ПЛЮС» омонатни очишдан манфаатдор ва омонатни очиш ниятида;

б) Омонатнинг барча шартлари ва маълумотлари билан биз томонимиздан тақдим этилган «Омонат қоидалари»да танишиб чиққан;

в) Ўзи ҳақидаги маълумотни очмаган ҳолда омонатни олиш мумкин эмаслигини тушунади ва Банкка керакли маълумотни тақдим этишни истайди;

г) Тарафларнинг омонат билан боғлиқ бўлган ҳаракати интернет орқали амалга оширилишини тушунади, интернет орқали мобил дастурда ҳаракат қилишга имкон берувчи жиҳоз-ускуналарга эга ва ўзи учун интернетга доимий кириш имкони бор деб ҳисоблайди;

д) Банкдан ёзма ҳужжатлар Фойдаланувчига электрон шаклда Шахсий кабинетда тақдим этилиши мумкинлигини тушунади ва ҳужжатларни олишнинг бундай шаклини ўзи учун мумкин деб ҳисоблайди;

е) Оферта билан танишиб, офертада таклиф этилган барча шартларни тушунганлигини билдиради.

3.2 Ушбу оферта билан боғлиқ бўлган барча масалалар юзасидан 71-230-77-77 телефони орқали, info@aloqabank.uz электрон почта манзили орқали боғланиш мумкин.

4. ШАРТНОМАНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ (АКЦЕПТНИ ЮБОРИШ ТАРТИБИ)

4.1 Ушбу шартнома бўйича акцепт унинг матнида электрон тижорат иштирокчисининг розилиги бўлган электрон хабар шаклида амалга оширилади.

4.2 Акцепт, агар шартномада бошқача тартиб кўзда тутилган бўлмаса, ахборот тизими томонидан автоматик аниқланадиган Банк томонидан уни олинганлиги ҳақида хабар юборилган пайтдан бошлаб олинган деб ҳисобланади.

5. АКЦЕПТНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

5.1 Акцепт олинганидан кейин Банк Фойдаланувчига акцепт олинганлиги ҳақидаги хабарни юборади.

5.2 Акцепт Фойдаланувчининг Акцепт олинганлиги ҳақидаги хабарни олганлигидан кейин бекор қилиниши (чақириб олиниш) мумкин эмас.

5.3 Фойдаланувчига юборилган «Акцепт олинди» деган матнли хабар акцепт олинганлиги ҳақидаги хабар ҳисобланади.

6. ОМОНАТНИНГ ШАРТЛАРИ

6.1 Омонат мобил дастур орқали АТ «Алоқабанк»нинг кобейдж, UZCARD ва HUMO банк карта ҳисобварақларидан нақд пулсиз кўчириш йўли билан миллий валютада очилади.

6.2 Омонат 3 ва 6 ой муддатга очилади.

6.3 Омонатга қўйилмаларнинг энг кам миқдори 1 000 000 (бир миллион) сўм, энг кўп миқдори эса чегараланмаган.

6.4 3 ойга очилган омонат учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкаси (ҚМС) миқдорида, 6 ойга очилган омонатга эса, амалдаги қайта молиялаш ставкаси (ҚМС) +1(бир) фоиз миқдорида мукофот тўланади.

Агар қайта молиялаш ставкаси ўзгарса омонат фоизи ҳам шу шартларга мос равишда ўзгаради.

6.5 Омонатга қўшимча маблағлар киритиш мумкин.

6.6 Омонатдан қисман чиқим амалиётини бажаришга рухсат берилмайди.

7. ТАРАФЛАР ЎРТАСИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

7.1 Омонат банк карта ҳисобварақларидан нақд пулсиз кўчириш йўли билан очилади.

7.2 Омонатга фоизлар омонат банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб, то унинг муддати тугаб қайтариладиган кундан бир кун олдинги кунгача ҳисобланади.

7.3. Ҳисобланган фоизлар 3 ойга очилган омонат учун ҳар ойнинг бошида олдиндан ва 6 ойга очилган омонат учун ҳар 2 ойда олдиндан мобил илова орқали очилган омонати бўйича мижознинг талаб қилиб олингунча ҳисобрақамига ўтказиб борилади. Ишлатилмаган фоиз капиталлаштирилмайди.

7.4 Омонатга қўшимча маблағлар қабул қилинганда, фоизлар ҳисоблаш учун операция амалга оширилган кундан кейинги кундан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ёзилади.

7.5 Омонат муддати тугагандан кейин «Фойдаланувчи»га омонатга қўйган маблағи ишлатилмаган фоизлари билан бирга қайтарилади.

7.6 Муддати тугаган омонат мижознинг талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобварағига ўтказилади. Ўз навбатида мижоз омонат маблағи ва омонатга ҳисобланган фоизларни АТ «Алоқабанк»да очилган кобейдж, UZCARD ва HUMO банк картасига кирим қилиши мумкин. Омонат муддати тугагандан кейинги талаб қилиб олингунча ҳисобварағида турган давр учун омонатга фоиз тўланмайди.

7.7 Омонат ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида «Банк» ушбу ҳисобварақдаги пул маблағларидан фойдалана олмаган давр учун фоизлар ҳисобланмайди ва тўланмайди.

7.8 Шартнома муддати тугаган вақтда мазкур омонатга банк Бошқаруви Қарори билан маблағлар қабул қилиш тўхтатилган бўлмаса, омонатчи ўз омонати муддатини  АТ «Алоқабанк» мобил дастури орқали мазкур Қоидалар асосида узайтириш ҳуқуқига эга.

7.9 Омонат ваколатли органларнинг актига асосан чиқим қилинганда омонат муддати тугамаган бўлса, унда шу вақтга қадар тўланган фоизлар омонат суммасидан ушлаб қолинади.

7.10 Фойдаланувчи банкнинг барча хизмат ҳақини банк тарифи бўйича тўлашга розилик беради(http://aloqabank.uz/uz/page/interactive/tariffs)

8. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

8.1 Ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки тегишлича бажармаганлиги учун,  Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ  жавобгар бўлади.

8.2 Шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги ёки тегишлича бажармаганлиги учун неустойкаларни тўлаш ва зарарларни қоплаш Тарафларни ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.

8.3 Мажбуриятларнинг бажарилмаслиги шартнома тузилганидан сўнг тўхтатиш мумкин бўлмаган ва олдиндан тахмин қилиш имконсиз бўлган ҳодиса (Форс-мажор) натижасида юзага келган тақдирда, томонлар мажбуриятларидан тўлиқ ёки қисман озод этилиши мумкин.

8.4 Бундай фавқулодда воқеаларга қуйидагилар киради: сув тошқини, ёнғинлар, зилзила, портлаш, тўфонлар, тупроқнинг чўкиши, эпидемиялар, ҳамда бошқа табиий офатлар, давлат органларининг қарорлари, шунингдек урушлар ёки уруш ҳаракатлари.

8.5 Банкнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказади. Мижоз банкдан маблағларни қайтаришни, шунингдек кечиктирилган ҳар бир кун учун нотўғри амалга оширилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин нотўғри амалга оширилган электрон тўлов сумманинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда талаб қилиш ҳуқуқига эга.

9. МАХФИЙЛИК

9.1 Фойдаланувчи ушбу оферта бўйичаахборотни кредит бюросига ва гаров реестрига, скоринг компаниясига, мобил алоқа операторига, ва зарур бўлганда, суғурта компаниясига беришга, шунингдек хизматларни амалга оширишга ва сифатини яхшилаш мақсадида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш, фойдаланиш ва учинчи шахсга тақдим этишга розилик билдиради.

9.2 Банк барча керакли маълумотни ушбу оферта доирасида, ўз мажбуриятларни бажариш учун, учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга бўлади.

9.3 Банк талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечиши ҳолатида, ушбу оферта бўйича барча маълумотни тақдим этиши мумкин.

10. БИТИМДАН ВОЗ КЕЧИШ ШАРТЛАРИ

10.1 Омонатчи ўз омонатини муддатидан олдин, 1 ой тўлмасдан қайтариб талаб қилиб олганда омонатга ҳисобланган фоизлар тўланмайди.

10.2. Омонатчи ўз омонатини 1-ойдан 5-ойгача тўлган давр ичида талаб қилиб олганда омонатга ҳисобланган фоизларнинг тўлиқ ой қисми сақланиб қолинади ва қайтариб олинган муддатига боғлиқ тарзда қуйидагича тўланади:

1-2-ойлар тўлганда олинса, тўлган ойларнинг барчаси учун йиллик ҚМС-5 фоиз;

3-5-ойлар тўлганда олинса, тўлган ойларнинг барчаси ҚМС миқдорида қайта ҳисоб китоб қилинади ва омонатнинг суммаси ва фоизи нақдсиз АТ «Алоқабанк»нинг кобейдж, UZCARD ва HUMO банк картасига қайтарилади.

11. ШАРТНОМА ТУЗИЛГАН ТИЛ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

11.1 Шартнома икки тилда, давлат ва рус тилларида тузилган.

11.2 Шартномадаги матнларнинг ўзаро зиддияти бўлганда, давлат тили устувор деб ҳисобланади.

12. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ШАРТЛАРИ

12.1 Шартнома, ушбу шартномада кўзда тутилган ҳолатдан ташқари, Томонлар шартнома шартларини тўлиқ бажарганидан кейин тўхтатилади.

12.2 Шартнома муддатининг тугаши Фойдаланувчини ўз мажбуриятларини бажаришдан ва шартнома шартларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этмайди.

13. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

13.1 Ушбу Шартнома билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган барча низолар ва келишмовчиликлар, имкони борича, томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал этилади.

13.2 Агар томонлар келиша олмаса, низо Тошкент шаҳрининг туманлараро иқтисодий судида ҳал этилади.

14. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

14.1 Ҳужжатнинг электрон версияси банк базасида сақланади.

14.2 Ушбу оферта доирасида Тарафларга барча хабарномалар, тарафлар хабар бериш ёки хабар юбориш учун манзил ёки телефон рақами, деб кўрсатган манзилга ёки телефон рақамига (қуйида матнда «Хабар бериш учун манзил») юборилади.

14.3 Тарафлар Хабар бериш учун манзилни хабарлар борлиги юзасидан мунтазам текшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

14.4 Текширмаслиги ҳолатида, улар, ушбу хабар уларга маълум бўлмагани ҳақида билдириш ҳуқуқидан маҳрум этишини тасдиқлайди.

14.5 Ўзининг хабар бериш учун манзилини (телефон рақамини) учинчи шахсларга берган ҳолда, Фойдаланувчи ўзининг янги хабар бериш учун манзилини билдириши шарт. Лекин бунда эски Хабар бериш учун манзилига хабарлар юборилади.

15. Банк реквизитлари

15.1 АТ «Алоқабанк» (қуйида матнда «Банк») акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахс қуйидаги реквизитларга эга:

а) жойлашган манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй, почта индекси 100047,

б) солиқ тўловчининг шахсий рақами:200829053,

в) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 27.10.2017 йилда берилган 48-сонли лицензияга эга,

г) домен манзили: www.aloqabank.uz,

АТ «АЛОКАБАНК»

Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, A.Темур 

шоҳкўчаси, 4 уй

Ҳ/Р 16103000900000401001

МФО: 00401, ОКЭД:64190, ИНН: 200829053,

Телефон: (+99871) 230-77-77

www.aloqabank.uz

электрон почта: info@aloqabank.uz

Sayt materiallaridan to`liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt www.aloqabank.uz manzili ko`rsatilishi shart.