Микроқарз олиш шартлари

Микроқарз олиш шартлари

рус тилида матнни ўқиш

Микроқарз олиш шартлари

Фойдаланувчи –  Иш ҳақи лойиҳаси доирасидаги АТ «Алоқабанк» пластик картасига эга бўлган жисмоний шахслар.

Микроқарз миқдори – микроқарзнинг минимал миқдори 50 000,0 сўмни,

Максимал миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баробари миқдорини ташкил этади.

Фойдаланувчи юқоридаги суммалар оралиғида 50 000,0 сўмлик фарқ билан ихтиёрий миқдорни танлаши мумкин.

Микроқарз муддати – 30 кун

Олинган микроқарз бўйича жорий қарздорлик тўлиқ қопланган тақдирда биринчи кредит олингандан бошлаб кейинги 1 йил давомида мазкур хизматдан қайта фойдаланиш мумкин.

Хизмат ҳақи (микроқарз фоизи) – кунлик 0.3%.

Бунда йиллик фоиз ставка 109,5%ни ташкил этади.

Микроқарз берилиш вақти

Микроқарз учун биринчи маротаба банк иш кунида соат 10:00 дан 16:00 га қадар ариза берилганда 30 дақиқа ичида ажратилади. Бошқа пайт ариза берилганда микроқарз кейинги банк иш кунида ажратилади.

Такрорий микроқарзлар куннинг исталган пайтида 2 дақиқа ичида ажратилади.

Агар юқорида кўрсатилган вақт давомида микроқарз маблағлари ажратилмаса Банк колл-центрига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Микроқарзни тўлаш

Фоизлар ҳар ой охирида тўланиши лозим. Асосий қарз 30 кун давомида сўндирилиши лозим. Агар фоизлар ва асосий қарз белгиланган муддатида тўланмаса, қарздорнинг пластик картасидан автомат ечиб олинади.

Кредитлаш шакли – Микроқарз фойдаланувчининг пластик картаси ҳисобрақамини тўлдириш орқали ажратилади.

Фойдаланувчи маълумотларини текшириш (Скоринг)

Фойдаланувчи ойлик иш ҳақи – фойдаланувчи охирги 12 ой давомида камида 9 ойлик иш ҳақи тушимига шунингдек, сўнгги 3 ой давомида узлуксиз ойлик иш ҳақи тушумига эга бўлиши лозим.

Кредитга лаёқатлилик кўрсаткичлари – Микроқарз миқдори мавжуд кредитларининг ойлик тўловларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланувчи банк картасидаги ўртача иш ҳақи тушумининг 50 фоизи миқдорида  белгиланади.

Кредит тарихи – микроқарз фақат ижобий кредит тарихига эга фойдаланувчиларга ажратилади. Салбий кредит тарихига эга фойдаланувчиларга микроқарз ажратилмайди.

Жорий кредит бўйича муддати ўтган тўловлар мавжуд бўлган тақдирда, микроқарз ажратилмайди.

Жорий кредит – микроқарз олиш чоғида фойдиланувчида бошқа кредит мавжуд бўлган тақдирда Микроқарз миқдори фойдаланувчининг даромад ва ҳаражатлари таҳлили асосида белгиланади.

 Бериладиган микроқарз суммасининг максимал миқдори БҲМнинг 10 баробари деб кўрсатилган демак, бу ерга ҳам “лекин БҲМнинг 10 баробаридан ошмаган миқдорда” деган жумла қўшиш керак ёки бошқача. 

Sayt materiallaridan to`liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt www.aloqabank.uz manzili ko`rsatilishi shart.