Mikroqarz ajratish bo'yicha oferta

Жисмоний шахсларга “Aloqa mobile” иловаси орқали масофадан туриб микроқарз ажратиш бўйича

ОФЕРТА

Посмотреть на русском языке

АТ “Алоқабанк” (кейинги ўринларда Банк) ушбу билан қуйида кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишни таклиф қилади, ва ушбу оферта билан тасдиқланган шартларнинг бажарилиши ушбу шартноманинг тузилиши эканлиги ва юридик аҳамиятга эга эканлигини эслатади:

1. Асосий тушунча ва атамалар

1.1 Мазкур Офертада қуйидаги асосий тушунча ва атамалардан фойдаланилади.

Банк – Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг Бош офиси ва унинг филиаллари.

Мобил илова – Масофадан туриб онлайн микроқарз ёки кредит олиш имконини берувчи мобил қурилмалар учун мўлжалланган дастурий восита. Мобил иловага доир шартлар ва уни ишлатиш бўйича қўлланма билан http://www.aloqabank.uz/ru/page/view/19640 манзил бўйича танишиб чиқиш мумкин.

Микроқарз – Банк картасига белгиланган шартлар асосида бериладиган сумма.

Оферта – банк томонидан тасдиқланган ва мобил илова орқали кенг оммага электрон равишда эълон қилинган, унда кўрсатилган шартлар асосида микроқарз ажратиш ҳақида шартнома тузиш бўйича таклиф.

Акцепт – Офертанинг тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиниши. Офертани Акцептлаш шартнома тузилганигини вужудга келтиради ва ҳуқуқий аҳамиятга эга.

Мижоз мобил телефонининг рўйхатга олинган рақами – мижоз топшириғига кўра мобил иловалардан фойдаланиш ва банкдан электрон хабарнома олиш учун банк базасида рўйхатга олинган, ҳамда SMS хабарнома хизмати ёқилган мобил телефон рақами.

Фойдаланувчи – Мобил иловада фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтган, банк томонидан эмиссия қилинган иш ҳақи пластик картасига эга бўлган, Офертани акцептловчи жисмоний шахс.

Шартнома – Офертани акцептлаш орқали Банк ва мижоз ўртасида масофадан туриб кредит олиш бўйича тузиладиган битим.

Масофадан Микроқарз олиш шартлари (кейинги ўринларда – Шартлар) – кенг омма фойдаланиши учун мўлжалланган банкнинг ички ҳужжати бўлиб, масофадан кредит олишни техник ва молиявий жиҳатдан тартибга солади. Шартлар банкнинг корпоратив веб-сайтида http://www.aloqabank.uz/ru/page/view/19641 манзил бўйича жойлаштирилган.

Хабар бериш учун манзил – Фойдаланувчининг почта ёки электрон манзили, ёхуд телефон рақами.

Хабарнома – шартномада кўзда тутилган тартибда факт, ҳаракат ёки қарорлар тўғрисида бир томоннинг иккинчи томонга юборган ихтиёрий турдаги хабари.

2. ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ

2.1 Банк тегишли Шартлар асосида маблағ беради. Фойдаланувчи Микроқарзни ушбу Офертада кўрсатилган шартлар асосида қайтаради.

3. ОФЕРТАНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ

3.1 Ушбу офертани акцептловчи барча шахслар (қуйида матнда «Фойдаланувчи» деб юритилади):

а) Микроқарзни олишдан манфаатдор ва Микроқарзни олиш ниятида;

б) Кредитлашнинг барча шартлари ва маълумотлари билан биз томонимиздан тақдим этилган “Шартлар” да танишиб чиққан;

в) Ўз ҳақидаги маълумотни очмаган ҳолда Микроқарз олиш мумкин эмаслигини тушунади, ва Банкка керакли маълумотни тақдим этишни истайди;

г) Томонларнинг микроқарзлар билан боғлиқ бўлган ҳаракати интернет орқали амалга оширилишини тушунади, интернет орқали мобил иловада ҳаракат қилишга имкон берувчи жиҳоз-ускуналарга эга, ва ўзи учун интернетга доимий кириш имкони бор деб ҳисоблайди;

д) Банкдан ёзма ҳужжатлар Фойдаланувчига электрон шаклида Шахсий кабинетда тақдим этилиши мумкинлигини тушунади, ва ҳужжатларни олишнинг бундай шаклини ўзи учун мумкин деб ҳисоблайди;

е) Оферта билан танишиб, офертада таклиф этилган барча шартларни тушунганлигини билдиради.

3.2 Ушбу оферта билан боғлиқ бўлган барча масалалар юзасидан 71-230-77-77 телефони орқали, info@aloqabank.uz электрон почта манзили орқали боғланиш мумкин.

4. ШАРТНОМАНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ (АКЦЕПТНИ ЮБОРИШ ТАРТИБИ)

4.1 Ушбу шартнома бўйича акцепт унинг матнида электрон тижорат иштирокчисининг розилиги бўлган электрон хабар шаклида, ёки Фойдаланувчига тегишли пластик картанинг ҳисобрақамидан хизматлар кўрсатилиши учун хизмат ҳақи тўланиши орқали амалга оширилади.

4.2 Акцепт, агар шартномада бошқача кўзда тутилган бўлмаса, ахборот тизими томонидан автоматик аниқланадиган Банк томонидан уни олинганлиги ҳақида хабар юборилган пайтидан бошлаб олинган деб ҳисобланади.

5. АКЦЕПТНИ БЕКОР ҚИЛИШ
 ТАРТИБИ

5.1 Акцепт олинганидан кейин Банк Фойдаланувчига акцепт олинганлиги ҳақидаги хабарни юборади.

5.2 Акцепт Фойдаланувчининг Акцепт олинганлиги ҳақидаги хабарни олганидан кейин бекор қилиниши (чақириб олиниш) мумкин эмас.

5.3 Фойдаланувчига юборилган «Акцепт олинди» деган матнли хабар акцепт олинганлиги ҳақидаги хабар ҳисобланади

6. КРЕДИТЛАШ ШАРТЛАРИ

6.1 Микроқарз Банк томонидан чиқарилган Фойдаланувчининг пластик картаси ҳисобрақамига берилади.

6.2 Микроқарз фойдаланувчининг кредитга лаёқатлилик даражаси текширилганидан сўнг ажратилади.

6.3 Фойдаланувчининг кредитга лаёқатлилиги унинг шахсий маълумотлари, пластик карта ҳаракатини таҳлил қилиш ва бошқа молиявий кўрсаткичлар бўйича аниқланади.

6.4 Ушбу офертани қабул қилиб, Фойдаланувчи скоринг компаниясига барча ҳисобрақамлар бўйича маблағлар ҳаракати ҳақида ахборотни беришга ўз розилигини беради.

6.5 Кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларини таҳлил қилиш натижалари бўйича, Фойдаланувчи бериладиган микроқарзнинг миқдори ёки микроқарзнинг берилишини рад этиш ҳақида Мобил иловада хабардор этилади.

6.6 Микроқарз 18 ёшга тўлган шахсларга берилади.

6.7 Банк шартнома бўйича барча маблағларни фоизлари билан бирга муддатидан олдин ундиришга ҳақли.

6.8 Банк аввалги микроқарз тўлиқ тўланмагунча, янги микроқарзни бермайди.

6.9 Микроқарз бўйича жорий қарздорлик қопланганидан кейин, Фойдаланувчи ушбу хизматдан 1 йил давомида фойдаланиши мумкин.

7. ТАРАФЛАР ЎРТАСИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

7.1 Микроқарз фойдаланувчи пластик картасининг ҳисобрақамига бир банк иш куни давомида ўтказилади.

7.2 Микроқарз бўйича фоизлар ҳар куни ҳисобланади ва ҳар ой охирида тўланади.

7.3 Банк АТ “Алоқабанк”да, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳар қандай банкларида очилган фойдаланувчининг ҳар қандай ҳисобрақамларидан микроқарзлар бўйича талабларни қондириш учун зарур бўлган маблағларни акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эга.

7.4 Фойдаланувчи ўз вақтида асосий Микроқарз маблағларини қайтариши ва Микроқарздан фойдаланиш учун фоизларни тўлаши шарт.

7.5 Фойдаланувчи банкнинг барча хизмат ҳақини банк тарифи бўйича тўлашга розилик беради (http://aloqabank.uz/uz/page/interactive/tariffs)

7.6 Биринчи навбатда пул неустойкани ва банк харажатларини қоплашга, иккинчи навбатда микроқарзлар бўйича фоизларни қоплашга, учинчи навбатда асосий микроқарз маблағларини қоплашга йўналтирилади.

7.7 Фойдаланувчи банкка, микроқарзни қоплаб бермаган ҳолда, микроқарзнинг муддати тугаганида банкка тўланиши лозим бўлган маблағларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай банкида унинг номига очилган ҳар қандай банк картасидан маблағларни ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини беради ва унга розилик беради.

7.8 Ушбу офертани акцептлаш Фойдаланувчининг унинг номига ҳисобрақамлар очилган барча банкларга, Банк томонидан ўз ҳисобрақамидан пул маблағларни ундиришига топшириқ ва розилик деб ҳисобланади.

7.9 Таъминот тақдим этувчи таъминот ҳисобидан қоплаган сумма бўйича регресс ҳуқуқига эга бўлган тақдирда, Банк фойдаланувчи қарздорлиги таъминот ҳисобидан қопланган ҳолларда, ушбу суммани ушлаб қолиш ва таъминот тақдим этувчи ҳисобрақамига ўтказиб беришга ҳақли.

8. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

8.1 Ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки тегишлича бажармаганлиги учун, Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.

8.2 Шартнома бўйича мажбурият-ларини бажармаганлиги ёки тегишлича бажармаганлиги учун неустойкаларни тўлаш ва зарарларни қоплаш Тарафларни ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.

8.3 Мажбуриятларнинг бажарилмаслиги шартнома тузилганидан сўнг тўхтатиш мумкин бўлмаган ва олдиндан тахмин қилиш имконсиз бўлган ҳодиса (Форс-мажор) натижасида юзага келган тақдирда, томонлар мажбуриятларидан тўлиқ ёки қисман озод этилиши мумкин.

8.4 Бундай фавқулодда ҳодисаларга қуйидагилар киради: сув тошқини, ёнғинлар, зилзила, портлаш, тўфонлар, тупроқнинг чўкиши, эпидемиялар, ҳамда бошқа табиий офатлар, давлат органларининг қарорлари, шунингдек урушлар ёки уруш ҳаракатлари.

9. МАХФИЙЛИК

9.1 Фойдаланувчи ушбу оферта бўйича ахборотни кредит бюросига ва гаров реестрига, скоринг компаниясига, мобил алоқа операторига, ва зарур бўлганда, суғурта компаниясига беришга розилик билдиради.

9.2 Банк барча керакли маълумотни ушбу оферта доирасида, ўз мажбуриятларни бажариш учун, учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга бўлади.

9.3 Банк талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечиши ҳолатида, ушбу оферта бўйича барча маълумотни тақдим этиши мумкин.

10. ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ КИРИТИШ ИМКОНИЯТИ ВА ТАРТИБИ

10.1 Банк, фойдаланувчини бу ҳақда хабардор қилиб, шартноманинг шартларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга бўлади.

10.2 Банк фойдаланувчига хабар юбориш орқали шартномага ўзгартириш киритилиши ҳақида хабардор этади.

10.3 Фойдаланувчи шартномага ўзгартириш киритишга рози бўлмаган ҳолда, Фойдаланувчи ўзининг рози бўлмаслиги ҳақида хабарни юбориши лозим.

10.4 Шартномага ўзгартириш киритишга рози эмаслиги ҳақидаги хабарни юборгандан кейин, Тарафлар қисқа муддатда ўзаро ҳисоб-китоб қилиши шарт.

11. БИТИМДАН ВОЗ КЕЧИШ ШАРТЛАРИ

11.1 Банк бир томонлама тартибда бирор-бир мажбуриятсиз шартномани бажаришдан воз кечиш ҳуқуқига эга.

11.2 Банк фойдаланувчига хабар юбориш орқали хизмат кўрсатишдан воз кечиш ҳақида билдиради.

11.3 Фойдаланувчи 2 кун давомида банкнинг шартнома шартларини бажаришдан бир томонлама воз кечиш ҳақидаги хабарига жавоб бермаган ҳолда, фойдаланувчи шартномани бажаришдан бир томонлама воз кечиш ҳақидаги хабарини қабул қилган, деб ҳисобланади.

11.4 Шартномани бажаришдан бир томонлама воз кечиш ҳақидаги хабарни юборгандан кейин уч кун ўтганидан сўнг, шартнома банкнинг бирор-бир мажбуриятларисиз бекор қилинган деб ҳисобланади.

11.5 Фойдаланувчи шартнома бўйича барча маблағлар, шу жумладан пеня, сарфлар, харажатлар, ҳисобланган ва микроқарз муддатининг охиригача ҳисобланиши лозим бўлган фоизлар, ва микроқарз миқдори тўланганидан кейин, шартномани бажаришдан бир томонлама тартибда воз кечиши мумкин.

11.6 Фойдаланувчи шартномани бир томонлама тартибда бекор қилишни истаган ҳолда, у Банкка бу ҳақда хабарни юборади.

11.7 Шартнома банк томонидан бир томонлама тартибда исталган пайтда, бирор-бир мажбуриятсиз бекор қилиниши мумкин.

11.8 Шартнома Фойдаланувчи томонидан фақат шартнома бўйича барча маблағлар, шу жумладан пеня, сарфлар, харажатлар, ҳисобланган ва микроқарз муддатининг охиригача ҳисобланиши лозим бўлган фоизлар, ва микроқарз миқдори тўланганидан кейин, бекор қилиниши мумкин.

11.9 Шартномани бекор қилмоқчи бўлган Томон бошқа Томонга бекор қилиш санасидан аввал 5 кун ичида бу ҳақдаги хабарни юборади.

12. МАЖБУРИЯТЛАР БЎЙИЧА
ШАХСНИ ЎЗГАРТИРИШ

12.1 Банк исталган пайтда, фойдаланувчининг аввалдан розилигисиз ушбу шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқини учинчи томонга бериш ёки ундан воз кечиш ҳуқуқига эга бўлади.

12.2 Фойдаланувчи Банкнинг аввалдан ёзма розилигисиз ўз мажбуриятларини ёки ҳуқуқларини учинчи шахсларга бера олмайди.

13. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

13.1 Фойдаланувчи микроқарздан фойдаланиш муддати тугаганда микроқарз миқдорини қайтариши шарт.

13.2 Куннинг тугаши деб Тошкент вақти билан соат 00 дан 00 дақиқа ўтган пайти ҳисобланади.

14. ШАРТНОМА ТУЗИЛГАН ТИЛ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

14.1 Шартнома икки тилда, давлат ва рус тилларида тузилган.

14.2 Шартномадаги матнларнинг ўзаро зиддияти бўлганда, давлат тили устувор деб ҳисобланади.

15. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ШАРТЛАРИ

15.1 Шартнома, ушбу шартномада кўзда тутилган ҳолатдан ташқари, Томонлар шартнома шартларини тўлиқ бажарганидан кейин тўхтатилади.

15.2 Шартнома муддатининг тугаши Фойдаланувчини ўз мажбуриятларини бажаришдан ва шартнома шартларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этмайди.

16. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

16.1 Ушбу Шартнома билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган барча низолар ва келишмовчиликлар, имкони борича, томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал этилади.

16.2 Агар томонлар келиша олмаса, низо Тошкент шаҳрининг туманлараро фуқаролик судида ҳал этилади.

17. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ.

17.1 Ҳужжатнинг электрон версияси банк базасида сақланади.

17.2 Ушбу оферта доирасида Тарафларга барча хабарномалар, тарафлар хабар бериш ёки хабар юбориш учун манзил ёки телефон рақами, деб кўрсатган манзилга ёки телефон рақамига (қуйида матнда «Хабар бериш учун манзил») юборилади.

17.3 Тарафлар Хабар бериш учун манзилни хабарлар борлиги юзасидан мунтазам текшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

17.4 Текширмаслиги ҳолатида, улар, ушбу хабар уларга маълум бўлмагани ҳақида билдириш ҳуқуқидан маҳрум этишини тасдиқлайди.

17.5 Ўзининг Хабар бериш учун манзилини (телефон рақамини) учинчи шахсларга берган ҳолда, Фойдаланувчи ўзининг янги Хабар бериш учун манзилини билдириши шарт. Лекин бунда эски Хабар бериш учун манзилига хабарлар юборилади.

18. Банк реквизитлари

18.1 АТ “Алоқабанк” (қуйида матнда “Банк”) акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахс қуйидаги реквизитларга эга:

а) жойлашган манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй, почта индекси 100047,

б) солиқ тўловчининг шахсий рақами:200829053,

в) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 27.10.2017 йилда берилган 48-сонли лицензияга эга,

г) домен манзили: www.aloqabank.uz,

д) 77 38 a5 06 серияли ЭРИ сертификати, 06.04.2017 йилда берилган ва 06.04.2019 йилгача амалда бўлган, Давлат солиқ Қўмитаси ҳузуридаги электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олувчи марказида сақланувчи электрон рақамли имзо(ЭРИ)га эга,

е) ушбу электрон рақамли имзонинг очиқ калити улар билан ишлатиладиган ЭРИ воситаларининг номи DS2008290530001,

ж) ЭРИ сертификатини берган ЭРИ тасдиқловчи рўйхатга олиш марказининг номи ва манзили: Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасининг янги технологиялар, илмий-информацион маркази

АТ «АЛОКАБАНК»

Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Aмир Темур шоҳкўчаси, 4-уй

Р/С 16103000900000401001

МФО: 00401, ОКЭД:64190,

ИНН: 200829053,

Телефон: (+99871) 230-77-77

www.aloqabank.uz

электрон почта: info@aloqabank.uz

Sayt materiallaridan to`liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt www.aloqabank.uz manzili ko`rsatilishi shart.