ОФЕРТА (Кафолат омонати)

Посмотреть на русском языке

ОФЕРТА

АТ “Алоқабанк” (қуйида матнда “Банк”) акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахс, жойлашган манзили Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй, почта индекси 100047, солиқ тўловчининг шахсий рақами 200829053,
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 27.10.2017 йилда берилган 48-сонлилицензияга эга бўлган, домен манзили www.aloqabank.uz,

77 38 a5 06 серияли ЭРИ сертификати, 06.04.2017 йилда берилган ва 06.04.2019 йилгача амалда бўлган, Давлат солиқ Қўмитаси ҳузуридаги электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олувчи марказида сақланувчи электрон рақамли имзо(ЭРИ)га эга,

ушбу электрон рақамли имзонинг очиқ калити улар билан ишлатиладиган ЭРИ воситаларининг номи DS2008290530001,

ЭРИ сертификатини берган ЭРИни рўйхатга олиш марказининг номи ва манзили: Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасининг янги технологиялар, илмий-информацион маркази,

Қуйида кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишни таклиф қилади ва ушбу оферта билан тасдиқланган шартларнинг бажарилиши ушбу шартноманинг тузилиши эканлиги ва юридик аҳамиятга эга эканлигини эслатади:

ОФЕРТАНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ

Ушбу офертани акцептловчи барча шахслар (қуйида матнда «Фойдаланувчи» деб юритилади):

“Кафолат” омонатни очишдан манфаатдор  ва омонатни очиш ниятида;

Омонатнинг барча шартлари ва маълумотлари билан биз томонимиздан тақдим этилган “Омонат қоидалари”да танишиб чиққан;

Ўз ҳақидаги маълумотни очмаган ҳолда омонатни олиш мумкин эмаслигини тушунади ва Банкка керакли маълумотни тақдим этишни истайди;

Томонларнинг омонат билан боғлиқ бўлган ҳаракати интернет орқали амалга оширилишини тушунади, интернет орқали мобил иловада ҳаракат қилишга имкон берувчи жиҳоз-ускуналарга эга ва ўзи учун интернетга доимий кириш имкони бор деб ҳисоблайди;

Банкдан ёзма ҳужжатлар Фойдаланувчига электрон шаклда Шахсий кабинетда тақдим этилиши мумкинлигини тушунади ва ҳужжатларни олишнинг бундай шаклини ўзи учун мумкин деб ҳисоблайди;

Оферта билан танишиб, офертада таклиф этилган барча шартларни тушунганлигини билдиради.

Ушбу оферта билан боғлиқ бўлган барча масалалар юзасидан 230-77-77 телефони орқали, info@aloqabank.uz электрон почта манзили орқали боғланиш мумкин.

ШАРТНОМАНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ (АКЦЕПТНИ ЮБОРИШ ТАРТИБИ)

Ушбу шартнома бўйича акцепт унинг матнида электрон тижорат иштирокчиснинг розилиги бўлган электрон хабар шаклида ёки Фойдаланувчига тегишли пластик картанинг ҳисобрақамидан хизматлар кўрсатилиши учун хизмат ҳақи тўланиши  орқали амалга оширилади.

Акцепт, агар шартномада бошқача тартиб кўзда тутилган бўлмаса, ахборот тизими томонидан автоматик аниқланадиган Банк томонидан уни олинганлиги ҳақида хабар юборилган пайтдан бошлаб олинган деб ҳисобланади.

АКЦЕПТНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Акцепт олинганидан кейин Банк Фойдаланувчига акцепт олинганлиги ҳақидаги хабарни юборади.

Акцепт Фойдаланувчининг Акцепт олинганлиги ҳақидаги хабарни олганлигидан кейин бекор қилиниши (чақириб олиниш) мумкин эмас.

Фойдаланувчига юборилган «Акцепт олинди» деган матнли хабар акцепт олинганлиги ҳақидаги хабар ҳисобланади.

ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ

Банк томонидан ушбу шартномада кўрсатилган шартлар асосида, Банк томонидан чиқарилган Фойдаланувчининг пластик карта ҳисобварағидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан, омонат очиш.

ОМОНАТНИНГ ШАРТЛАРИ

Омонат Банкда очилган пластик карта ҳисобварақларидан нақд пулсиз кўчириш йўли билан миллий валютада очилади.

Омонат 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11 ва 12 ой муддатга очилади.

Омонатга қўшимча маблағлар киритиш мумкин.

Омонатдан қисман чиқим амалиётини бажаришга рухсат берилмайди.

1, 2, 3 ой муддатга очилган муддатларга йиллик 10 фоиз, 4, 5, 6 ой муддатга очилган муддатларга йиллик 12 фоиз, 7, 8, 9 ой муддатга очилган муддатларга йиллик 13 фоиз ва 10, 11, 12 ой муддатга очилган муддатларга йиллик 14 фоиз ҳисобланади.

Омонатга ҳисобланган фоизларни ҳар ойда олиш мумкин, ишлатилмаган фоиз капиталлаштирилмайди.

ТАРАФЛАР ЎРТАСИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

Омонат пластик карта ҳисобварақларидан нақд пулсиз кўчириш йўли билан бир банк иш куни давомида очилади.

Омонатга ушбу шартномада кўрсатилган фоизлар омонат “Банк”ка тушган (ҳисобварағига кирим қилинган) куннинг эртанги кунидан бошлаб, то у шартнома бўйича омонатчига қайтарилиши керак бўлган кундан олдинги кунгача ҳисобланади.

Омонат муддати тугагандан кейин “Омонатчи”га омонат ва ишлатилмаганфоизлари қайтарилади.

Омонат муддати тугагандан кейинги давр учун омонатга фоиз тўланмайди.

“Омонатчи” омонатини муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман талаб қилиб олса, аввал тўланган фоизлар суммаси омонатдан чегириб қолинган ҳолда тўлаб берилади.

Омонат ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида “Банк” ушбу ҳисобварақдаги пул маблағларидан фойдалана олмаган давр учун фоизлар ҳисобланмайдива тўланмайди.

Шартнома муддати тугаган вақтда мазкур омонатга банк Бошқаруви қарори билан маблағлар қабул қилиш тўхтатилган бўлмаса, омонатчи ўз омонати муддатини мазкур Қоидалар асосида узайтириш ҳуқуқига эга.

Омонат ваколатли органларнинг актига асосан чиқим қилинганда омонат муддати тугамаган бўлса, унда шу вақтга қадар тўланган фоизлар омонат суммасидан ушлаб қолинади.

Фойдаланувчи банкнинг барча хизмат ҳақини банк тарифи бўйича тўлашга розилик беради(http://aloqabank.uz/uz/page/interactive/tariffs)

ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

Ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки тегишлича бажармаганлиги учун,  Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ  жавобгар бўлади.

Мажбуриятларнинг бажарилмаслиги шартнома тузилганидан сўнг тўхтатиш мумкин бўлмаган ва олдиндан тахмин қилиш имконсиз бўлган ҳодиса (Форс-мажор) натижасида юзага келган тақдирда, томонлар мажбуриятларидан тўлиқ ёки қисман озод этилиши мумкин.

Бундай фавқулодда воқеаларга қуйидагилар киради: сув тошқини, ёнғинлар, зилзила, портлаш, тўфонлар, тупроқнинг чўкиши, эпидемиялар, ҳамда бошқа табиий офатлар, давлат органларининг қарорлари, шунингдек урушлар ёки уруш ҳаракатлари.

ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ КИРИТИШ ИМКОНИЯТИ ВА ТАРТИБИ

Банк, фойдаланувчини бу ҳақда хабардор қилиб, шартноманинг шартларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга бўлади.

Банк фойдаланувчига хабар юбориш орқали шартномага ўзгартириш киритилиши ҳақида хабардор этади.

Фойдаланувчи шартномага ўзгартириш киритишга рози бўлмаган ҳолда, Фойдаланувчи ўзининг рози бўлмаслиги ҳақида хабарни юбориши лозим.

Шартномага ўзгартириш киритишга рози эмаслиги ҳақидаги хабарни юборишдан кейин, Тарафлар қисқа муддатда ўзаро ҳисоб-китоб қилиши шарт

ШАРТНОМА ТУЗИЛГАН ТИЛ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Шартнома икки тилда, давлат ва рус тилларида тузилган.

Шартномадаги матнларнинг ўзаро зиддияти бўлганда, давлат тили устувор деб ҳисобланади.

ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ШАРТЛАРИ

Шартнома, ушбу шартномада кўзда тутилган ҳолатдан ташқари, Томонлар шартнома шартларини тўлиқ бажарганидан кейин тўхтатилади.

Шартнома муддатининг тугаши Фойдаланувчини ўз мажбуриятларини бажаришдан ва шартнома шартларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этмайди.

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

Ушбу Шартнома билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган барча низолар ва келишмовчиликлар, имкони борича, томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал этилади.

Агар томонлар келиша олмаса, низо Тошкент шаҳрининг туманлараро иқтисодий судида ҳал этилади.

ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ.

Ҳужжатнинг электрон версияси банк базасида сақланади.

Ушбу оферта доирасида Тарафларга барча хабарномалар, тарафлар хабар бериш ёки хабар юбориш учун манзил ёки телефон рақами, деб кўрсатган манзилга ёки телефон рақамига (қуйида матнда «Хабар бериш учун манзил») юборилади.

Тарафлар Хабар бериш учун манзилни хабарлар борлиги юзасидан мунтазам текшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Текширмаслиги ҳолатида, улар, ушбу хабар уларга маълум бўлмагани ҳақида билдириш ҳуқуқидан маҳрум этишини тасдиқлайди.

Ўзининг Хабар бериш учун манзилини (телефон рақамини) учинчи шахсларга берган ҳолда, Фойдаланувчи ўзининг янги Хабар бериш учун манзилини билдириши шарт. Лекин бунда эски Хабар бериш учун манзилига хабарлар юборилади.

АТ «АЛОКАБАНК»

Адрес: 100047, г.Ташкент, пр. A. Темура, 4

Р/С 16103000900000401001

МФО: 00401, ОКЭД:64190, ИНН: 200829053,

Телефон: (+99871) 230-77-77

www.aloqabank.uz

электрон почта info@aloqabank.uz

Оферта қабул қилинган сана ва вақт

Номер телефон

 

Sayt materiallaridan to`liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt www.aloqabank.uz manzili ko`rsatilishi shart.