Опубликовано на Aloqabank (http://aloqabank.uz)

«Банк эҳтиёжи учун савдо терминаллар етказиб бериш» танловида иштирок учун таклиф

АТ «Алокабанк» «Банк эҳтиёжи учун савдо терминаллар етказиб бериш» танловида иштирок этиш учун юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидент ва норезидентларини таклиф килади.

Танлов тўғрисидаги барча маълумотлар банкнинг расмий сайтида мунтазам равишда эълон қилиб борилади.

Танлов иштирокчилари банкнинг расмий сайтида танлов хакидаги маълумотлар билан мустақил равишда танишиб борадилар, маълумотлар билан ўз вақтида танишмаганлиги учун жавобгарликни банк ўз зиммасига олмайди.

Банк томонидан сотиб олинадиган ускунанинг сифатига, техник ва функционал хусусиятларига, ўлчамига, ишлаш тартибларига қўйилган талаблар ва бошка талаблар «Технические требования.doc» файлида кўрсатилган.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар банкка топширилиши шарт:

 

Аризанинг пул маблағлари билан таъминланиши кўзда тутилмаган.

Аризалар 2018 йил 16 февралдан 2018 йил 27 февралга қадар (ҳар икки сана ҳам ушбу муддатга киради) кабул килинади. Ушбу муддатдан олдин ва кейин келган аризалар танловда иштирок этмайди ва қайтарилмайди.

Танлов иштирокчиларининг аризаларини кўриб чиқиш жойи:

АТ «Алокабанк», Тошкент ш., Амир Темур шох кўчаси, 4 уй.

Танлов иштирокчиларининг аризаларини кўриб чиқиш санаси – 2018 йил 1 март.

Иштирокчилардан олинган аризаларни кўриб чиқишда асосий эътибор ускунанинг техник талабларга мослиги, ускунанинг нархи, етказиб бериш шартлари ва муддатлари, кафолатли ва кафолат муддатидан сўнг хизмат кўрсатиш мавжудлигига қаратилади.

Иштирокчилардан олинган аризаларни кўриб чиқиш натижасига кўра танлов ғолиби аниқланади ёки “танлов бўлиб ўтмади” деган мазмунда эълон берилади. Банк танлов ғолиби билан ускуналарни етказиб бериш учун шартнома тузишга ҳақли.

Бироқ банк ҳеч бир сабаб кўрсатмаган ҳолда танлов ғолиби билан ускуналарни етказиб бериш учун шартнома тузмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолда банк ўзининг расмийда сайтида танлов ғолиби билан шартнома тузмаслиги ҳақида эълон беради.

Мурожаат учун:

АТ «Алокабанк», Тошкент ш., Амир Темур шох кўчаси, 4 уй.

Масъул шахс: Хайрутдинов А.А. – бошқарма бошлиғи

Худайберганов К. К. – бўлим бошлиғи

Тел.: (99871) 232-83-69, 232-10-93.

e-mail: asror@aloqabank.uz, plastic2@aloqabank.uz

Технические требования