«Банк эҳтиёжи учун нақд пул айланишининг ёпиқ цикл функцияси мавжуд банкоматларни (recycling) етказиб бериш» танловида иштирок учун таклиф

АТ «Алокабанк» «Банк эҳтиёжи учун нақд пул айланишининг ёпиқ цикл функцияси мавжуд банкоматларни (recycling) етказиб бериш» танловида иштирок этиш учун юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидент ва норезидентларини таклиф килади.

Танлов тўғрисидаги барча маълумотлар банкнинг расмий сайтида мунтазам равишда эълон қилиб борилади.

Танлов иштирокчилари банкнинг расмий сайтида танлов хакидаги маълумотлар билан мустақил равишда танишиб борадилар, маълумотлар билан ўз вақтида танишмаганлиги учун жавобгарликни банк ўз зиммасига олмайди.

Банк томонидан сотиб олинадиган ускунанинг сифатига, техник ва функционал хусусиятларига, ўлчамига, ишлаш тартибларига қўйилган талаблар ва бошка талаблар «Технические требования.doc» файлида кўрсатилган.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар банкка топширилиши шарт:

  • иштирокчи ташкилотнинг тўлиқ номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи, почта манзили ва телефон рақами кўрсатилган ариза;

  • давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси. Агар танлов иштирокчиси Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлса, гувоҳноманинг ўзбек ёки рус тилига таржима килинган нусхаси ҳам тақдим қилиниши шарт.

  • ишлаб чиқарувчи компаниянинг иштирокчи томонидан ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш ваколатига эга эканлигини тасдикловчи хати;

  • иштирокчининг етказиб бериладиган ускуналар янги, шикастланмаган бўлиши тўғрисидаги кафолат хати;

  • Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган сервис хизматини кўрсатувчи ташкилотдан танлов иштирокчиси етказиб берадиган ускуналарга кафолатли ва кафолат муддатидан сўнг техник хизмат кўрсатиши ҳақида кафолат хати;

  • «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ ККдан танлов иштирокчиси етказиб берадиган ускуналар Uzcard тўлов тизимида ҳеч қандай қўшимча ишларсиз, хизмат ва тўловларсиз ишлаши ҳақида тасдиқловчи хат;

  • «Ягона халқаро процессинг маркази» МЧЖ ККдан танлов иштирокчиси етказиб берадиган ускуналар Globuz тўлов тизимида ҳеч қандай қўшимча ишларсиз, хизмат ва тўловларсиз ишлаши ҳақида тасдиқловчи хат;

  • банкоматлар ва етказиб бериш учун тақдим этилган дастурий таъминот номи билан боғлиқ маълумотлар, техник тавсиф ва артикул кўрсатмалари билан (парт-рақамлар);

  • EMV Level 1 ва EMV Lavel 2 талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ва PCI PA DSS PCI PED, PCI-PTS хавфсизлик талабларини тасдиқловчи сертификатлар;

  • ускуналарни техник ва функционал хусусиятлари, хавфсизлик параметрлари, ускуналарни етказиб бериш шартлари ва муддатлари, шунингдек ускунанинг уч кисмга бўлинган нархи, яъни ускуна нархи, дастурий таъминотнинг лицензия нархи (TellMe дастурининг лицензияси), видеокузатув тизимининг нархи кўрсатилган тижорат таклифи;

  • танловда иштирок учун берилган ҳужжатларнинг корхона раҳбари томонидан имзоланган ва юмалоқ муҳр билан тасдиқланган рўйхати.

 

Аризанинг пул маблағлари билан таъминланиши кўзда тутилмаган.

Аризалар 2018 йил 14 февралдан 2018 йил 23 февралга қадар (ҳар икки сана ҳам ушбу муддатга киради) кабул килинади. Ушбу муддатдан олдин ва кейин келган аризалар танловда иштирок этмайди ва қайтарилмайди.

Танлов иштирокчиларининг аризаларини кўриб чиқиш жойи:

АТ «Алокабанк», Тошкент ш., Амир Темур шох кўчаси, 4 уй.

Танлов иштирокчиларининг аризаларини кўриб чиқиш санаси – 2018 йил 26 феврал.

Иштирокчилардан олинган аризаларни кўриб чиқишда асосий эътибор ускунанинг техник талабларга мослиги, ускунанинг нархи, етказиб бериш шартлари ва муддатлари, кафолатли ва кафолат муддатидан сўнг хизмат кўрсатиш мавжудлигига қаратилади.

Иштирокчилардан олинган аризаларни кўриб чиқиш натижасига кўра танлов ғолиби аниқланади ёки “танлов бўлиб ўтмади” деган мазмунда эълон берилади. Банк танлов ғолиби билан ускуналарни етказиб бериш учун шартнома тузишга ҳақли.

Бироқ банк ҳеч бир сабаб кўрсатмаган ҳолда танлов ғолиби билан ускуналарни етказиб бериш учун шартнома тузмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолда банк ўзининг расмийда сайтида танлов ғолиби билан шартнома тузмаслиги ҳақида эълон беради.

Технические требования

Мурожаат учун:

АТ «Алокабанк», Тошкент ш., Амир Темур шох кўчаси, 4 уй.

Масъул шахс: Хайрутдинов А.А. – бошқарма бошлиғи

Худайберганов К. К. – бўлим бошлиғи

Тел.: (99871) 232-83-69, 232-10-93.

e-mail: asror@aloqabank.uz, plastic2@aloqabank.uz

Sayt materiallaridan to`liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt www.aloqabank.uz manzili ko`rsatilishi shart.